platina.uz

Банги амалдор ишдан олинди

Аввалроқ унинг ўз хизмат хонасида психотроп модда истеъмол қилаётгани расмлари тарқалганди.

Жамият
9 апрель, 23:06
Банги амалдор ишдан олинди

Андижон шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Дониёр Улуғбеков бугун ишдан олинди.

Андижон шаҳар ҳокими 9 апрел куни бу ҳақдаги қарорни имзолаган.

Аввалроқ Улуғбековнинг ўз хизмат хонасида психотроп модда истеъмол қилаётгани расмлари тарқалганди.

Кейинроқ эса ўтказилган тезкор-қидирув тадбирда жами 0,69 гр гашиш гиёҳванд моддаси олинган. Ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, эгаллаш, ташиш ёки жўнатиш жинояти назарда тутилган. Ушбу қилмиш учун БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+