Бандлик амалдори психотроп модда истеъмол қилаётгани тасвирига изоҳ берилди
Айни пайтда тегишли тартибда суриштирувлар олиб борилмоқда.
Жамият
9 апрель, 16:46

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғининг хизмат хонасида психотроп модда истеъмол қилаётганлиги тасвирланган тасвир тарқалди.
Мазкур хабар юзасидан Бандлик вазирлик ахборот хизмати баёнот берди.
"Мазкур ҳолат ҳуқуқ тартибот органлари томонидан назоратга олинди. Айни пайтда тегишли тартибда суриштирувлар олиб борилмоқда.
Суриштирув ишлари якунига кўра, ҳолатга батафсил изоҳ берилади", дея таъкидланади вазирлик хабарида.
Бошқа тафсилотлар келтирилмаган.