platina.uz
Интервью

Камбағаллик ва бандлик даражаси аслида қай аҳволда?

Platina.uz мазкур масалада Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг аҳоли бандлиги департаменти бошлиғи Собир Ҳайитмуротов билан суҳбатлашди.

Ўзбекистонда аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва даромадлар барқарорлигини ошириш бугунги кунда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Сўнгги йилларда ушбу соҳада кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, янги иш ўринлари яратиш, меҳнат бозорини мувозанатлаштириш ва аҳолининг иқтисодий фаоллигини оширишга қаратилган тизимли чора-тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.

Шу билан бирга, жамиятда иш ўринлари сифати, уларнинг барқарорлиги ва аҳолининг реал эҳтиёжларига мослиги ҳақида турли фикр ва мулоҳазалар ҳам мавжуд. Айрим ҳолларда яратилаётган иш ўринлари самарадорлиги ёки уларнинг аҳоли даромадларига таъсири юзасидан саволлар кўтарилмоқда.

Мазкур масалаларга ойдинлик киритиш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва натижадорлигини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг аҳоли бандлиги департаменти бошлиғи Собир Ҳайитмуротов билан суҳбат ташкил этилди. Ушбу интервюда меҳнат бозоридаги бугунги тенденциялар, иш ўринлари яратиш бўйича амалий ёндашувлар, шунингдек, аҳолини муносиб даромад манбалари билан таъминлаш борасидаги муҳим жиҳатлар атрофлича муҳокама қилинади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid