platina.uz

Шавкат Мирзиёев Си Цзинпинга ҳамдардлик билдирди

Тибетдаги зилзила сабаб юзга яқин киши ҳалок бўлди.

Сиёсат
7 январь, 18:57
Шавкат Мирзиёев Си Цзинпинга ҳамдардлик билдирди

Хитой жануби-ғарбидаги Шигацзе шаҳри Динжи уездида кучли зилзила оқибатида кўплаб одамлар ҳаётдан кўз юмгани ва жароҳат олгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга таъзия йўллади.

Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез орада шифо топишини тилади.

Эслатиб ўтамиз, Тибетдаги зилзила сабаб юзга яқин киши ҳалок бўлди. Ер силкиниши кучли 7,1 магнитудали дея баҳоланди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+