platina.uz

Трамп меҳмонхонаси олдида Cybertruck портлади

Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна етти киши яраланди. Tesla асосчиси Илон Маск ҳодиса теракт бўлиши мумкинлигини айтган. 

Жаҳон
2 январь, 10:59
Трамп меҳмонхонаси олдида Cybertruck портлади

Лас-Вегасдаги Трамп меҳмонхонаси олдида Tesla Cybertruck портлади.

Лас-Вегасдаги Trump International меҳмонхонаси яқинида Илон Маск компанияси томонидан ишлаб чиқарилган пикап портлади, деб хабар бермоқда Accosiated Press.

Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна етти киши яраланди.

Маҳаллий шериф Кэвин Макмехиллнинг сўзларига кўра, ижарага олинган машинадан бензин ва ёқилғи солинган банкалар, шунингдек, пиротехника воситалари топилган.

Матбуот анжуманида шерифнинг аниқлик киритишича, тергов давом этмоқда ва ҳайдовчининг шахси ҳали аниқланмаган.

Tesla Илон Маск воқеага изоҳ бериб, портлаш теракт бўлиши мумкинлигини тахмин қилди. У, шунингдек, воқеани Ню-Орлеандаги оломон устига кетаётган машина билан боғлади, чунки иккала машина ҳам Туро автомобил алмашиш хизмати орқали ижарага олинган.

Маскнинг таъкидлашича, портлаш Cybertruckнинг техник носозликлари билан боғлиқ эмас.

1 январда Ню-Орлеанда машина одамлар устига ҳайдалди ва ўқ узилди. Натижада ўн киши ҳалок бўлди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+