АҚШда ҳайдовчи машинани одамлар устига ҳайдаб, ўт очди
Оқибатда камида 10 киши ҳалок бўлган. Ўттиз киши жабрлангани айтилмоқда.
Жаҳон
1 январь, 17:07
АҚШда ҳайдовчи машинани оломон ичига ҳайдаб, ўқотар қуролдан ўт очди.
Нью-Орлеандаги ушбу ҳодиса сабаб камида 10 киши ҳалок бўлган.
CBC News хабарига кўра, юк машинаси катта тезликда Бурбон кўчасидаги одамлар устига ҳайдалган, кейин ҳайдовчи машинадан чиқиб, отишни бошлаган.
Шаҳар расмийлари маълум қилишича, 30 киши жароҳатлари билан маҳаллий шифохоналарга олиб кетилган, 10 кишининг ўлими тасдиқланган.
Бурбон стрит шаҳардаги машҳур сайёҳлик манзилларидан саналади. Ҳозирда жиноятчини қўлга олиш ишлари кетмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил декабрда Германияда ҳам шунга ўхшаш ҳодиса содир бўлганди.