platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жаҳон

Сержио Гор АҚШ давлат котиби бўлиши мумкин

У айни пайтда АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича махсус вакили ва Ҳиндистондаги элчи саналади. 

Сержио Гор АҚШ давлат котиби бўлиши мумкин

АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича махсус вакили ва АҚШнинг Ҳиндистондаги элчиси Серхио Гор АҚШ маъмуриятида янги юқори лавозимни, жумладан, давлат котиби ёки Оқ уй аппарати раҳбари лавозимини эгаллаши мумкин.

Бу ҳақда The Washington Sun нашри хабар берди.

Манбага кўра, у "Трампнинг яқин иттифоқчиси"," Вашингтон ва Осиёнинг катта қисми ўртасидаги алоқаларда асосий шахс" ва "котиб Рубионинг ишончли ёрдамчиси" саналади.

​Нашрнинг таъкидлашича, на Рубио, на ҳозирда Оқ уй аппарати раҳбари бўлган Уайлс "АҚШ маъмуриятидан кетиш ниятини очиқчасига билдирмаган".

Бироқ, Давлат департаменти ва республикачи сиёсий доиралардаги баъзи одамлар "Рубио 2028 ёки 2032 йилларда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларига тайёргарлик кўриш учун ҳукуматдан кетиши мумкин" деб ҳисоблашади.

Манбаларга кўра, Гор Вашингтон маъмуриятида янги юқори лавозимга, жумладан, Давлат котиби ўринбосарига қизиқиш билдирган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid