АҚШ Сенати демократлар назоратига ўтди
Мамлакатда оралиқ сайловларлар якунланди. Вакиллар Палатаси бўйича курашда ҳам демократлар ғалаба қозониши башорат қилинмоқда.

3 ноябрда бўлиб ўтган оралиқ сайловлар АҚШдаги сиёсий кучлар нисбатини сезиларли даражада ўзгартирди.
Associated Press маълумотларига кўра, демократлар анъанавий равишда республикачиларни қўллаб-қувватлаб келган қатор штатларда, жумладан Техас ва Огайода ғалаба қозониб, Сенатда кўпчиликни қўлга киритди. CNN ҳам Вакиллар палатаси уларнинг назоратига ўтишини башорат қилмоқда.
Ҳозирда демократлар зарур 51 овозни қўлга киритиб бўлишди. CNN ва AP’нинг дастлабки маълумотларига кўра, Демократ партияси Вакиллар палатасида 176 та ўринни қўлга киритди, Республикачилар эса 106 та ўринга эга чиқди. Палатани ўз назоратига олиш учун 218 та ўринни қўлга киритиш талаб этилади.

Шундай қилиб, Доналд Трампнинг иккинчи президентлик муддатида илк бор Конгресснинг ҳар икки палатаси мухолиф партия назоратига ўтмоқда.
Сенатнинг демократлар назоратига ўтиши Трампнинг президентлик давридаги сўнгги икки йилини тубдан ўзгартиради ва унинг ўз кун тартибини, жумладан, Олий судни консерватив йўналишда сақлаб қолиш умидларини илгари суриш имкониятларини чеклаб қўйиши эҳтимолдан холи эмас.





