platina.uz

ОАВ: Трамп сайловдаги ғалаба учун етарли овоз тўплади

Fox News маълумотига кўра, Доналд Трамп 277 сайловчи овозини олди. Ғалаба қозониш учун номзод 270 дан ортиқ овоз олиши керак эди.

Жаҳон
6 ноябрь, 12:03
ОАВ: Трамп сайловдаги ғалаба учун етарли овоз тўплади

АҚШ ОАВларидаги сўнгги маълумотларга кўра республикачи Доналд Трамп сайловни ютиш учун етарли миқдорда овоз тўплади.

Fox News прогнозларига кўра, Доналд Трамп 277 сайловчи овозини олди. Ғалаба қозониш учун номзод 270 дан ортиқ овоз олиши керак.

The Hill шунингдек, сиёсатчини президентлик сайловларида ғолиб деб атайди, чунки у Пенсилвания ва Аляскада Камала Харрисдан ўзиб кетди ва керакли 270 сайловчи овозини олди.

The New York Times башоратига кўра, Трампнинг президент бўлиш эҳтимоли 95 фоизга баҳоланмоқда.

Аввалроқ Трампнинг муваффақияти фонида биткоин нархлари ошганди.

Агар Трамп сайловда ютса, 47-президентга айланади вва иккинчи бор лавозимга киришади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+