platina.uz

Қарши шаҳрининг йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича бош режа тасдиқланди

2025 йилда Ерқўрғон бозори ҳудудида шаҳарлараро қатновчи транспортлар учун автовокзал, енгил автомобиллар учун кўп қаватли автотураргоҳ қурилади. 

Жамият
23 октябрь, 14:00
Қарши шаҳрининг йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича бош режа тасдиқланди

Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгаши қарори билан Қарши шаҳрининг транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлари тасдиқланди.

Қарши шаҳри ва тумани ҳокимлари бекатлар, бош бекатлар, автосаройлар, транспорт ўтиш боғламалари, парковкалар, автотураргоҳлар, автовокзаллар ва бошқаларни қуриш учун ер майдонини аниқлайди ва вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармасига тақдим этади.

Транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича бош режа (қарорга илова қилинган)да қуйида чора-тадбирлар белгиланган: Қарши шаҳридаги бешта бозор ва уларнинг атрофидаги муаммолар ечими.

Масалан, 2025 йилда Ерқўрғон бозорида 0,7 гектар ҳудудда шаҳарлараро қатновчи транспортлар учун автовокзал, енгил автомобиллар учун кўп қаватли автотураргоҳ қурилади.

Шунингдек, Қарши марказий деҳқон бозорининг Ислом Каримов кўчаси тарафидаги пиёдалар ўтиш жойи бекор қилинади.

Бундан ташқари чора-тадбирларда 2024-2030 йилларда 6 та янги велотранспорт йўлаклар қурилади. Жамоат транспорт тармоғи ўтган 10 та йўл участкасида 41 километрдан ошиқ йўл таъмирланади. 2026 йилда Қарши темирйўл вокзалининг жанубий ёндош ҳудудида маънан эскирган уйлар ўрнида автовокзал қурилади. 2024-2030 йилларда янги велотранспорт йўлаклари учун жами 23 та асосий станциялар ташкил этиши белгиланган.

Рўйхатдан узоқ истиқболдаги режалар ҳам ўрин олган. Масалан, 2030-2034 йилларда Жайҳун, 4R79 автотрассаси ва Амир Темур кўчалари кесишмаси устига йўл ўтказгич туннел қурилади.

Кенгаш қарорида қилинган 3-иловада Қарши шаҳрида транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош режасини амалга ошириш бўйича йўл харитаси тасдиқланган. Унда белгиланган чора-тадбирларни амалга оширувчи субъектлари номи келтириб ўтилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+