Илҳом Собиров Андижон вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди
У ушбу лавозимга тайинлангунига қадар "Ўзчармсаноат" уюшмасида бўлим бошлиғи сифатида ишлаган.
Андижон вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди.
Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари - вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига Собиров Илҳом Қаҳрамонович тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Илҳом Собиров 1974 йилда Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида туғилган. 1996 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини, 2003 йилда Гулистон давлат университетини, 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият курилиш академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида “Ўзпахтасаноат” АЖда бош техник, мутахассис, бош муҳандис, бўлим бошлиғи ўринбосари, Вазирлар Маҳкамасида шўъба мудири каби лавозимларда ишлаган.
Ушбу лавозимига тайинлангунига қадар "Ўзчармсаноат" уюшмаси стандартлар ва инновацияларни жорий қилиш ҳамда грантларни жалб қилиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Аввалроқ Фарғона вилояти ҳокимига ҳам ўринбосар тайинланганди.