platina.uz

Фарғона вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Аввал бу лавозимда ишлаган Шерзод Раҳимов ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилди. 

Жамият
10 октябрь, 9:36
Фарғона вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Шерзоджон Полвонов Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмасининг маҳаллалар ободлигини таъминлаш ва маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Полвонов Шерзоджон Фазлитдинович Фарғона вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда Шерзоджон Полвонов жамоатчиликка таништирилди.

Шерзоджон Полвонов 1987 йилда Риштон туманида туғилган. Фарғона политехника институти ҳамда Россия халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академияси (магистратура)ни тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2009 йилда Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги коммунал хизмат кўрсатиш департаменти бош мутахассиси сифатида бошлаган. Вилоят ҳокимлиги етакчи мутахассиси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Фарғона шаҳар кенгаши раиси бўлган. 2015-2017 йилларда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Фарғона вилояти Кенгаши раиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши бўлим мудири, Фарғона шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси ходими, 2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи меҳнат миграция агентлигининг Россия Федерацияси Новосибирск шаҳридаги ваколатхонаси раҳбари бўлиб ишлаган. “Шуҳрат” медали соҳиби.

Жорий йилнинг март ойидан Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари ишлаб келган Шерзод Раҳимов ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилган.

telegram
telegram

Телеграмда кузатиб боринг!

Platina
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+