platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Таълим ва илм-фан вазирига уч ўринбосар тайинланди

Ойбек Йўлдошев вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у “PwC Uzbekistan” компаниясининг Давлат сектори, инфратузилма ва ESG бўйича консалтинг амалиёти директори сифатида фаолият юритган.

Таълим ва илм-фан вазирига уч ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Таълим ва илм-фан вазирлигида қатор кадрлар тайинловлари амалга оширилди.

Жумладан, Йўлдошев Ойбек Беҳзодович – Таълим ва илм-фан вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у “PwC Uzbekistan” компаниясининг Давлат сектори, инфратузилма ва ESG бўйича консалтинг амалиёти директори сифатида фаолият юритган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Пардаева Меҳринисо Дониёровна – Таълим ва илм-фан вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази бошқарма бошлиғи сифатида фаолият юритган.

Мирзалиев Санжар Маҳаматжан ўғли – Таълим ва илм-фан вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Беларусь–Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтининг ижрочи директори сифатида фаолият юритган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid