platina.uz

Мактабгача ва мактаб таълими вазирига ўринбосар тайинланди

Эъзозхон Каримова аввал Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори маслаҳатчиси лавозимида ишлаётганди. У Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори вазифасини бажаради. 

Жамият
Кеча, 18:55
Мактабгача ва мактаб таълими вазирига ўринбосар тайинланди

Каримова Эъзозхон Гапиржановна Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари — Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

У бунга қадар Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директорининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келаётган эди.

Узоқ йиллар турли таълим масканларида меҳнат қилиб келган Э. Каримова 2021-2021-йилларда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги бўлими бошлиғи, 2021-2023-йилларда Президент таълим муассасалари агентлиги директори маслаҳатчиси лавозимларида ишлади.

2023-2024-йилларда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги “Янги Ўзбекистон” университетининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори вазифасида иш олиб борди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+