platina.uz
Жамият

Андижон вилояти ҳокимининг барча ўринбосарлари огоҳлантирилди

Улар қонунчилик ҳужжатларида берилган топшириқлар ижросини ўз муддатида бажарилишида шахсий назоратни етарли даражада ташкил этмаган. 

Андижон вилояти ҳокимининг барча ўринбосарлари огоҳлантирилди

Андижон вилояти ҳокимининг барча ўринбосарлари қатъий огоҳлантирилди. Бу ҳақда ҳокимнинг биринчи ўриборсари Д. Тўлановнинг ҳисоботи бўйича халқ депутатлари вилоят кенгаши қарорида айтилади. Қарор 2026 йил 19 февралда эълон қилинди.

Улар қонунчилик ҳужжатларида берилган топшириқлар ижросини ўз муддатида бажарилишида шахсий назоратни етарли даражада ташкил этмаганлиги ва бу борада камчиликларга йўл қўйилаётганлиги учун огоҳлантирилган.

Келгусида ижро интизомини бузган, топшириқларни кечиктириб бажарган ёки умуман ижросини таъминламаган раҳбарларга нисбатан интизомий жавобгарлик чораларини кўриш бўйича доимий таклифлар киритиб борилади.

Шунингдек, ​“Ijro.gov.uz” тизими орқали бажарилган ишлар таҳлил қилинди. Тизим орқали декабр ойи охирига қадар жами 1663 та ҳужжат келиб тушган.

​Ушбу ҳужжатлар асосида 14 977 та топшириқ ижрога йўналтирилган бўлиб, шундан 13 243 таси бажарилган.

​2025 йилнинг декабр ойида Президент ва Ҳукумат томонидан берилган барча топшириқлар (жами 570 та) тўлиқ ижро этилган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid