Андижон вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
Аввалги ўринбосар Гулнора Абдуллаева бошқа ишга ўтиши сабаб лавозимдан олинган.
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимига Аҳмедова Гулнора Маҳмудовна тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Гулнора Аҳмедова 1974 йилда Балиқчи туманида туғилган. 1996 йилда Андижон дaвлaт университетини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида умумтаълим мактаблари, касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ўқитувчи, директор ўринбосари ва директори лавозимларида, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари ва МФЙда ҳоким ёрдамчиси лавозимларида ишлаган.
Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти бошқармаси Шаҳрихон тумани бўлими раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Аввал бу лавозимда Гулнора Абдуллаева ишлаб келаётганди. У бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимдан олинган.
Телеграмда кузатиб боринг!