platina.uz

Хитойда автобус одамларни босиб кетди: 11 киши ҳалок бўлган

Ҳодиса Шандун провинциясидаги мактаб яқинида рўй берди. Ҳалок бўлганларнинг беш нафари болалардир. 

Жаҳон
4 сентябрь, 10:32
Хитойда автобус одамларни босиб кетди: 11 киши ҳалок бўлган

Хитой автобус одамларни босиб кетиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлган. Улар орасида мактаб ўқувчилари ҳам бор.

Хитойнинг Шандун провинциясидаги Таян шаҳридаги мактаб автобуси таълим муассасаси дарвозаси олдида турган ўқувчилар ва ота-оналарни босиб кетди. Ҳодиса натижасида 11 киши, беш нафар ўқувчи ҳалок бўлган. Яна бир неча киши жароҳат олган, улардан бири оғир аҳволдаю

Хитой давлат матбуоти маълумотларига кўра, ҳайдовчи автомашинанинг бошқарувини йўқотиб қўйган. Полиция воқеа сабабларини ўрганмоқда.

Одамлар автобус остида қолиб кетганлиги акс этган сурат ва видеолар ижтимоий тармоқларда тарқатилмоқда.

Ушбу ҳодиса ўқувчиларнинг янги ўқув йили бошланиши учун мактабга қайтганидан бир неча кун ўтгач содир бўлган.

Хитойда ҳалокатли йўл-транспорт ҳодисалари тез-тез учраб туради. Жорий йилнинг июл ойида маҳаллий полициянинг маълум қилишича, марказий Чангша шаҳрида автомобиль бир гуруҳ пиёдалар устига бориб урилган, натижада саккиз киши ҳалок бўлган ва бир неча киши жароҳатланган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+