platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Тошкентдаги автобусларда чиптасиз юрган айрим йўловчилар 10 мартагача жазога тортилди

Йўл ҳақини тўламаган йўловчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддаси (транспортда чиптасиз юриш) 5-қисмига асосан маъмурий жарима қўлланади. 

Тошкентдаги автобусларда чиптасиз юрган айрим йўловчилар 10 мартагача жазога тортилди

Тошкентда автобус йўловчиларининг айримлари чиптасиз юргани сабаб бир неча марта жаримага тортилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармасининг маълум қилди.

2025 йил октябрь ойидан 2026 йил 10 ноябрга қадар пойтахт автобусларида чиптасиз юриш ҳолатлари бўйича жами 170 937 та маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Ушбу даврда жавобгарликка тортилган шахслар орасида 22 929 нафар йўловчи икки ва ундан ортиқ марта жаримага тортилган.

Такроран жаримага тортилган 22 929 нафар йўловчининг:

17 327 нафари — 2 марта;

4033 нафари — 3 марта;

1099 нафари — 4 марта;

461 нафари — 5–9 марта;

9 нафари — 10 ва ундан ортиқ марта жавобгарликка тортилган.

Ушбу кўрсаткичлар айрим йўловчилар бир неча бор жаримага тортилганига қарамай, чиптасиз юриш ҳолатлари такрорланаётганини кўрсатмоқда.

Йўл ҳақини тўламаган йўловчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддаси (транспортда чиптасиз юриш) 5-қисмига асосан маъмурий жарима қўлланади. Унга кўра, йўловчининг шаҳар ичида ва шаҳар атрофига қатнайдиган автобусда чиптасиз юриши БҲМнинг 10 дан бир қисми (44 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid