Тошкент вилояти ҳокимлиги раҳбарияти

Асосан ҳокимлар қўнимсизлиги билан ном қозонган вилоятни кимлар бошқаряпти?

Жамият
4 сентябрь, 20:00

Мирзаев Зойир Тоирович – 1968 йил 10 мартда Самарқанд вилояти Жомбой туманида туғилган. Тошкент молия институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган. 

Меҳнат фаолияти давомида ўзи туғилган тумандаги колхоз ишчиси, Самарқанд вилояти Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси бош инспектори, сўнгра бошқарма бошлиғи, 2003-2004 йилларда Самарқанд вилояти Жомбой тумани ҳокими, 2008-2010-йилларда Самарқанд шаҳар ҳокими, 2010 йилдан 2016 йилгача Самарқанд вилояти ҳокими, 2016 йилдан 2018 йилгача бош вазир ўринбосари – қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, агросаноат мажмуаси раҳбари вазифаларида ишлаган. 2018 йил 6 ноябрдан 2019 йил 26 октябргача Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳокими, 2019 йилдан 2021 йилгача Қашқадарё вилояти ҳокими вазифаларида ишлаган. 2021 йилдан эса Тошкент вилояти ҳокими вазифасида фаолият олиб бормоқда.

Ҳоким ўринбосарлари

Эркин Мадорбекович Муҳиддинов – молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи 1976 йили Андижон шаҳрида туғилган. Андижон иқтисодиёт бошқарув институти, Банк-молия академияси, Ривожланаётган иқтисодиётлар институти олий мактабини (Япония) тамомлаган.

Ботир Алимбеков Баҳодирович – қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари 1979 йилда Зангиота туманида туғилган. Тошкент давлат аграр университетини, сўнгра Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Махмудов Шукурулла Насимхонович – қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари 1974 йилда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида туғилган. Тошкент давлат техника университетини битирган.

Шарипов Нажмиддинходжа Шухратович – ҳокими ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи 1983 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент молия институтининг бакалавр ҳамда магистрлик даражаларини тамомлаган. Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тугатган.

Султанбеков Отабек Сабирович – ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари1986 йилда Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида туғилган. Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган.

Бабажанов Жамшид Ҳакимович – туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари 1980 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат аграр университети ва Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган.

Миргазиева Зухра Тураевна – ҳоким ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи.

Хидоятов Зокиржон Ахматович – жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари 1974 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Тошкент давлат техника университетини тамомлаган.

Бошқа тафсилотлар билан юқоридаги видеода танишиш мумкин.


Фарғона вилояти ҳокимлиги


Андижон вилояти ҳокимлиги


Наманган вилояти ҳокимлиги


Вазирликлар раҳбарияти билан бу ерда танишиш мумкин.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+