platina.uz
Жамият

Тошкент вилоятида бюджетдан 54 млрд сўм ажратилди

Мазкур маблағнинг катта қисми вилоятдаги 42,1 км ички йўлларни таъмирлашга йўналтирилади.

Тошкент вилоятида бюджетдан 54 млрд сўм ажратилди

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев 10 декабр куни жами 54 млрд сўм пул ажратиш ҳақидаги бир қанча фармойишларни имзолади.

Хусусан:

  • Нурафшон шаҳри Тошкент йўли кўчасида замонавий тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш учун 3 млрд сўм;
  • Тошкент вилоятида 42,1 км узунликдаги таъмирталаб ички йўлларни таъмирлаш учун 20,2 млрд сўм;
  • Чирчиқ шаҳридаги Қуёш маҳалласида 24/7 режимда фаолият юритадиган кўча ҳамда Юлдуз маҳалласида яроқсиз ҳолга келиб қолган хиёбонни замонавий кўринишга келтириш драйвер лойиҳасини амалга ошириш мақсадида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш (пиёда йўлакларини қуриш, кириш аркалари ўрнатиш, декоратив соябонлар ва ўриндиқлар ўрнатиш, яшил майдон барпо этиш, лазерли ёриткичлар ўрнатиш ва бошқа тадбирлар) учун 8,9 млрд сўм;
  • Бўстонлиқ туманидаги “Қайнарсой сувоқава” ДМнинг биносига келган сув тармоқларини янгисига алмаштириш учун 10 млрд сўм;
  • Оҳангарон тумани А-373 автомобил йўлининг 21-45 км қисмига экилган манзарали дарахтларни ўз вақтида суғориш учун 20 та қудуқ қазишга 3 млрд сўм;
  • вилоятда касбий таълим йўналишидаги ишларни жадаллаштириш ва таълим ташкилотларининг муаммо ва камчиликларини бартараф этиш учун 5,2 млрд сўм;
  • Республика тез тиббий ёрдам маркази вилоят филиалига радиостанция воситаларини харид қилиш учун 1,1 млрд сўм;
  • Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг вилоят филиалига тиббий асбоб-ускуналар харид қилиш учун 1,4 млрд сўм;
  • Янгийўл тумани Мингбулоқ маҳалласида 120 ўринли МТТ қуришдан юзага келган қарздорликни бартараф этиш учун 1,2 млрд сўм.

Бундан бир ой олдин ҳам мазкур вилоятда турли мақсадлар учун бюджетдан 141 млрд сўм пул ажратилганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid