Тошкент вилоятида 45 нафар амалдорга кескин чоралар кўрилади
Уларнинг орасида ҳоким ўринбосарлари, банк бошқарувчилари, бандлик ва СЭС бошлиқлари, ҳоким ёрдамчилари бор.

Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши вилоят ҳокими Зойир Мирзаевнинг мурожаати асосида 45 нафар амалдорга кескин чоралар кўриш вазифасини топширган.
Мансабдорлар орасида шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ўринбосарлари, бандлик ва СЭС бошлиқлари, банк бошқарувчилари, ҳоким ёрдамчилари бор.
Улардан 35 нафарининг лавозимга лойиқлиги кўриб чиқилади, 9 нафарига эса ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилади.
Фақатгина Олмалиқ шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Шермуҳаммад Бегиев вазифасини бажарувчи лавозимига туширилади. Бунга сабаб сифатида 4 та йирик хизмат кўрсатиш корхонаси 2 млрд сўмлик хизматлар ҳажмини камайтиргани, 49 фоиз хориждан қайтган фуқаролар бандлиги таъминланмагани кўрсатилган.
Лавозимга лойиқлиги кўриб чиқиладиганлар:
- Қибрай тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Ботиров Улуғбек (сабаби: 8 ойлик саноат ҳажмлари режа кўрсаткичлари бажарилмаган, 20 та саноат корхоналари 1 006,3 млрд сўмлик ишлаб чиқариш ҳажмларини камайтирган, тадбиркорлик субъектлари 3 йилда атиги 536 тага 1,1 баробарга ортган);
- Бизнесни ривожлантириш банки вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Исроилов Маруф (сабаби: банкнинг Оҳангарон, Янгийўл ва Бўстонлиқ ҳудудий бўлимларида “Кичик бизнес узлуксизлигини қўллаб-қувватлаш”, “Бизнесга биринчи қадам” ва “Маҳалла лойиҳаси” дастурлари бўйича режа кўрсаткичлари бажарилмаган);
- Бизнесни ривожлантириш банки Оҳангарон БХМ бошқарувчиси Исматов Шерзод (сабаби: “Маҳалла лойиҳаси” дастурини 40 % (-9,6 млрд сўм)га, “Бизнесга биринчи қадам” дастурини 18 % (-1,3 млрд сўм)га ва “Кичик бизнес узликсизлигини қўллаб-қувватлаш комплекс” дастурини 18 % (-1,1 млрд сўм)га бажармаган);
- Алоқабанк Чирчиқ КХКМ раҳбари Зокиржонов Акбар (сабаби: “Кичик бизнес узликсизлигини қўллаб-қувватлаш комплекс” дастурини 32 % (-0,4 млрд сўм)га ва доимий иш ўрни яратиш режасини 44 % (-121 та) бажармаган);
- Саноатқурилишбанк Бўка БХМ бошқарувчиси Мирсалиев Жасур (сабаби: “Маҳалла лойиҳаси” дастурини 38 % (-2,4 млрд сўм)га ва доимий иш ўрни яратиш режасини 54 % (-301 та)га бажармаган);
- Халқ банки Ўрта Чирчиқ БХМ бошқарувчиси Ходжаев Ғайбулла (сабаби: “Маҳалла лойиҳаси” дастурини 54 % (-1,9 млрд сўм)га ва “Кичик бизнес узликсизлигини қўллаб-қувватлаш” дастурини 33 % (-0,8 млрд сўм)га бажармаган);
- Бўстонлиқ тумани камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Каннаков Алишер (сабаби: миграциядан қайтганларнинг 56% бандлиги таъминланмаган, 60% маҳаллалар ихтисослаштирилган);
- Оҳангарон тумани камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Рахмонов Шерзод (сабаби: 95% иш ўринлари режаси бажарилмаган, 39% қўшиб ёзиш);
- Бекобод тумани Ёшлик-2 МФЙ ҳоким ёрдамчиси Асранқулов Зафар (сабаби: 70 та камбағал оиладан атиги 8 таси камбағалликдан чиқарилган ва ажратилган 438 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари ишлатилмаган);
- Қуйи Чирчиқ тумани Мевазор МФЙ ҳоким ёрдамчиси Халмуратов Батир (сабаби: 414 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари ишлатилмаган);
- Оққўрғон тумани Тортули МФЙ ҳоким ёрдамчиси Абдуқаххоров Зиёвуддин (сабаби: 1410 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари ишлатилмаган);
- Янгийўл тумани Эпкенди МФЙ ҳоким ёрдамчиси Уразов Курбанали (сабаби: 31 та камбағал оиладан атиги 3 таси камбағалликдан чиқарилган);
- Паркент тумани Қирғизовул МФЙ ҳоким ёрдамчиси Зоиров Захриддин (сабаби: бандлик дастури (85%) бажарилмаган ҳамда 268 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари ишлатилмаган);
- Бўстонлиқ тумани Бўстон МФЙ ҳоким ёрдамчиси Ўринбоев Фурқат (сабаби: 278 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари ишлатилмаган);
- Бўстонлиқ тумани Даҳана МФЙ ҳоким ёрдамчиси Ешназаров Илгор (сабаби: бандлик дастури (67%) бажарилмаган, 623 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари ишлатилмаган);
- Бўстонлиқ тумани Дўстлик МФЙ ҳоким ёрдамчиси Абдуллахаев Шерзод (сабаби: 366 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари ишлатилмаган);
- Чирчиқ шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи Юнусов Муродали (сабаби: кўп қаватли уйларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги етарли даражада ташкил этилмаган, дебитор қарздорлиги ошган, БСКлар фаолиятини ўз ҳолига ташлаб қўйган);
ички ариқларни бетонлаштиришда йўл қўйган камчиликлари учун:
- Оққўрғон тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Шинтемиров Қосим;
- Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Муродов Хакимжон;
- Пискент тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Тулепов Саидкарим;
- Янгийўл тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Турдибоев Ғанишер;
- Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Саитмуродов Темур;
лавозими вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашгани учун:
- вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси рақамлаштириш ва қурилиши ишлари ўринбосари Сагдуллаев Ахтам;
- вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бошлиғи Боқиев Қамриддин;
- Оҳангарон шаҳар ҳокими ўринбосари – инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи Холматов Расулжон;
- Туризм бошқармаси бошлиғи Тошпўлатов Хуршид;
- Ўрта Чирчиқ тумани маданият бўлими бошлиғи Муродова Шаҳло;
- Бўка тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи Кодиров Дилшод;
- Пискент тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи Убайхонова Моҳира;
- Қуйи Чирчиқ тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи Бобоев Бешим;
- Оққўрғон тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи Достонова Зуҳра;
- Маҳаллалар уюшмаси Бўстонлиқ тумани бўлими бошлиғи Ашуров Музаффар;
- Ўрта Чирчиқ тумани Ёшлар ишлари бўлими бошлиғи Рахматиллаев Хумоюнбек;
- Ўрта Чирчиқ тумани Олтиўғил маҳалла ёшлар етакчиси Ҳайдаров Минаввар;
- Бекобод шаҳар ҳоким ўринбосари – инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи Ашуров Хошимжон (сабаби: лойиҳалар доирасида ишлаб чиқилган тармоқ жадвалида белгиланган ишлар ўз муддатларида бажарилмаган).
Қуйидагиларга ҳайфсан жазоси қўлланилади:
- Лойиҳа офиси бошлиғи Расулов Лазиз (сабаби: мастер лойиҳаларнинг ижроси бўйича йўл қўйган камчиликлари учун);
платформага киритилган бандлиги таъминланган фуқароларнинг солиқ органлари томонидан ўз тасдиғини топмагани учун:
- Оққўрғон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Ўктамов Одилжон;
- Оҳангарон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Садулаев Дилшод;
- Нурафшон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Эшбаев Ахроржон;
- Зангиота тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Аҳадов Сирожиддин;
- Бекобод тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Имамов Элдор;
6 ёшли болаларни мажбурий таълимга жалб қилиш, қисқа муддатли гуруҳлар ташкил этиш, ишламай турган давлат боғчаларидаги гуруҳларни очиш, хусусий ва нодавлат боғчаларни ташкил этишдаги сусткашлиги учун:
- Бўка тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосари Джураев Одил;
- Пискент тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Рашидов Боходир;
- Бўстонлиқ тумани ҳокимининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ортиқбоев Жасурбек.