platina.uz

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ ва “Шаҳар атрофида йўловчи ташиш” МЧЖга жарима қўлланилди

Улар 792 186 нафар истеъмолчилардан 1.3 млрд сўмга яқин ортиқча ҳақ ундирган. 

Жамият
21 август, 12:10
“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ ва “Шаҳар атрофида йўловчи ташиш” МЧЖга жарима қўлланилди

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ ва “Шаҳар атрофида йўловчи ташиш” МЧЖга жарима белгиланди.

Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.

Қўмита томонидан уларнинг фаолияти “Рақобат тўғрисида”ги ҳамда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун ҳужжатларига асосан ўрганиб чиқилди.

Ўрганишларда “O‘ztemiryo‘lYo‘lovch” АЖ Фарғона филиали (бўлинмаси) томонидан темир йўл вокзали (станциялари) бўйлаб 2023 йил давомида 606 380 та сотилган чипталардан воситачилик йиғим қиймати бўйича 660 млн сўмга яқин, “Shahar atrofida yo‘lovchi tashish” МЧЖ Фарғона филиали томонидан темир йўл вокзали (станциялари) бўйлаб 2024 йилнинг 1 январидан 24 июль кунигача 185 806 та сотилган чипталардан воситачилик йиғим қиймати бўйича 560 млн сўмга яқин, умумий ҳисобда жами 792 186 нафар истеъмолчилардан 1.3 млрд сўмга яқин ортиқча ҳақ ундирилганлиги аниқланди.

Юқоридагиларга асосан, ўрганиш натижасида Қўмита махсус комиссияси томонидан “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ ва “Шаҳар атрофида йўловчи ташиш” МЧЖ га шаҳарлараро ва шаҳар атрофида йўловчи ташиш бўйича Фарғона филиали томонидан ортиқча ундирилган тўловларни истеъмолчиларга қайтариши юзасидан кўрсатма берилиб, молиявий жарима қўлланилди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

Маълумот ўрнида, Махсус комиссиянинг ушбу қароридан норози бўлган томон Қўмитанинг Апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+