Европа Иттифоқи аҳолиси қарийб 450 миллион кишига етди

Полша, Венгрия, Греция каби давлатларда аҳоли камайиб бораётган бўлса, энг катта ўсиш Испания (525,1 минг киши), Германия (330 минг киши) ва Францияга (229 минг кишига) тўғри келди.

Жаҳон
14 август, 14:45
Европа Иттифоқи аҳолиси қарийб 450 миллион кишига етди

Европа Иттифоқи мамлакатлари аҳолиси 2024 йил 1 январь ҳолатига кўра 449,2 миллион кишини ташкил этди, ўтган йили бу 447,6 миллион киши эди, дея хабар берди ЕИ статистика бошқармаси.

Аҳоли ўсиши COVID-19 пандемиясининг оқибатлари туфайли олдинги икки йилдаги пасайишдан кейин кетма-кет иккинчи йил қайд этилди. 2020 йилда аҳоли сони қарийб 0,5 миллион кишига, 2021 йилда қарийб 0,3 миллион кишига камайганди.

Бироқ, сўнгги пайтларда аҳолининг ўсиши асосан миграция ҳаракатининг кучайиши билан боғлиқ. Аҳолининг табиий қисқариши (туғилганлардан кўпроқ ўлим) ижобий соф миграция ҳисобига қопланди, дейилади ҳисоботда.

Европа Иттифоқи аҳолиси 1960 йилга нисбатан 94,7 миллион кишига кўпайди. Бироқ, сўнгги ўн йилликларда ўсиш суръати аста-секин секинлашди: аҳоли 2015-2024 йилларда йилига ўртача 0,6 миллион кишига кўпайди, 1960 йилларда ўртача йиллик ўсиш 2,9 миллион кишини ташкил этганди.

Германия, Франция ва Италия аҳолиси биргаликда 2024 йил 1 январь ҳолатига кўра Европа Иттифоқи умумий аҳолисининг деярли ярмини (47%) ташкил этди. Малта аҳолиси 0,6 миллион бўлса, Германияда эса 83,4 миллион аҳоли истиқомат қилади.

Ўтган йили Европа Иттифоқининг еттита давлатида аҳоли сонининг қисқариши қайд этилган. Бу ҳолат Полшада (132,8 минг кишига), Грецияда (16,8 минг кишига) ва Венгрияда (15,1 минг кишига) сезиларли бўлди. Аҳолининг энг катта ўсиши Испания (525,1 минг киши), Германия (330 минг киши) ва Францияга (229 минг кишига) тўғри келди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+