Тошкент аҳолиси орасида қашқадарёликлар иккинчи ўринда экани маълум бўлди
Тошкент шаҳрида истиқомат қилаётган, бошқа ҳудудларда туғилган аҳоли орасида энг кўпини Тошкент вилоятидан келганлар ташкил этди.

Тошкент аҳолиси орасида қашқадарёликлар иккинчи ўринда экани маълум бўлди.
Тошкент шаҳрида истиқомат қилаётган, бошқа ҳудудларда туғилган аҳоли орасида энг кўпини Тошкент вилоятидан келганлар ташкил этади — 118,9 минг нафар.
Иккинчи ўринда эса Қашқадарё вилоятидан бўлганлар — 81,2 минг нафар.
Агар Тошкент шаҳри ва вилояти ягона ҳудуд сифатида ҳисобланса, қашқадарёликлар биринчи ўринга чиқади.
Кейинги ўринларда:
- Самарқанд — 59 минг
- Бухоро — 43,6 минг
- Сурхондарё — 38,1 минг
- Фарғона — 35,2 минг
- Андижон — 29,2 минг
- Хоразм — 27,2 минг
- Жиззах — 26,3 минг.





