"5 минг кишига ош бериб мақтаниш эмас, йиғлаш керак" — Мурод Азимов
Қашқадарё вилояти ҳокими жамиятдаги дабдабабозлик ва хўжакўрсинга қилинаётган тўй-маъракаларни кескин танқид қилди.

Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов вилоят зиёлилари билан бўлиб ўтган мулоқотда жамиятдаги дабдабабозлик ва хўжакўрсинга қилинаётган тўй-маъракаларни кескин танқид қилди.
“Айримлар 5 минг кишига ош бериб, видеога олиб ижтимоий тармоққа қўйиб мақтаняпти, қозонни санаяпмиз.
Аслида бундан мақтаниш эмас, йиғлашимиз керак”, — деди вилоят раҳбари.
Унинг таъкидлашича, бундай исрофгарчилик ўрнига мактаб кутубхонасига китоб ёки боғчага жиҳоз олиб бериш, ҳеч бўлмаганда ўз уйига ҳаммом қуриш, келинига чангютгич олиб бериш ёки бемор яқин қариндошининг тишини даволатиб, ҳолидан хабар олиш минг карра савоблироқ.
Эслатиб ўтиш керак, Қашқадарё вилояти ҳокими аввал ҳам дабдабали тўйларни танқид қилиб чиққанди.





