platina.uz

Япония бош вазири лавозимини тарк этади

Фумио Кисида сентябр ойидаги сайловларда иштирок этмаслигини билдирди. У Японияни 2021 йилдан буён бошқариб келаётганди. 

Жаҳон
14 август, 9:41
Япония бош вазири лавозимини тарк этади

Япония бош вазири Фумио Кисида лавозимини тарк этади. Бу ҳақда NHK телекомпанияси хабар берди.

Кисида мамлакатнинг ҳукмрон Либерал-демократик партияси раҳбари сайловида иккинчи муддатга номзодини қўймаслик қарорини маълум қилган.

Бу ҳақда у ўз қароргоҳида бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтган.

"Партия ўзгариб бораётганини кўрсатиш учун биринчи ва энг тушунарли қадам - мен ўзим раҳбарликни тарк этишимдир. Мен партия раиси сифатида сайловда қатнашмайман”, - дея таъкидлади Кисида.

Сентябр ойида Японияда партия раислиги учун сайловлар бўлиб ўтади. Партиянинг янги раҳбари мамлакатнинг кейинги бош вазири бўлади.

Кисида бош вазир лавозимида 2021 йил октябрдан бери ишлаб келади. У Ёсихиде Суга ўрнини эгаллаганди. У аввал мудофаа вазири, ташқи ишлар вазири лавозимларида ишлаган.

Аввалроқ Япония бош вазири кучли зилзила хавфи сабаб Ўзбекистонга сафарини бекор қилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+