Япония бош вазири Фимио Кисида истеъфога чиқди

Парламент Сигеру Исибани янги бош вазир лавозимига тасдиқлади. 

Жаҳон
5 кун аввал, 10:40
Япония бош вазири Фимио Кисида истеъфога чиқди

Япония бош вазири Фимио Кисида бошчилигидаги ҳукумат истеъфога чиқди, деб хабар бермоқда NHK телеканали.

Мамлакат парламенти 27 сентябрда ҳукмрон Япония Либерал-демократик партияси (ЛДП) раиси этиб сайланган Сигеру Исибани янги бош вазир лавозимига тасдиқлади. 

Ишдан кетган собиқ бош вазир август ойида рейтинги пасайгани ва жанжаллар фонида истеъфога чиқишини эълон қилган. Ўшанда унинг маъқуллаш рейтинги 25% эди (2021 йилда Кисида ҳукуматни қабул қилганида унинг рейтинги тахминан 50% эди), ҳукуматнинг маъқуллаш даражаси июль ойида рекорд даражадаги 15,5% га тушиб кетди. 

Кисида бошчилигидаги уч йил коррупция можаролари билан кечди. Энг катта можаро 2023 йил охирида бошланган ЛДПдаги коррупцияга тегишли.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+