Яна Япония бош вазири суиқасдга учради
Япония бош вазири Фумио Кисида чиқиш қилаётган жойда портлаш содир бўлди. Бу ҳақда япон матбуоти хабар тарқатди.
Жаҳон
15 апрель 2023 йил
Айтилишича, Вакаяма шаҳрида номаълум шахс бош вазирга қарата оловли буюмни улоқтирган. Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.
Полиция гумондор шахсни ушлаган.
Бош вазирларга суиқасд қилиш Японияда ёмон одатга айланяпти. 2022 йилда ҳам собиқ бош вазир Синдзо Абэ чиқиш қилаётганда отиб ўлдирилганди.