Япония бош вазири кучли зилзила сабаб Марказий Осиёга сафарини бекор қилди
Кюсю ороли ҳудудида 7,2 магнитудали зилзила қайд этилди, цунами хавфи ҳам эълон қилинган.
Япония бош вазири Фимио Кисида Марказий Осиё давлатларига режалаштирилган ташрифини бекор қилди. Бунг Кюсю ороли ҳудудидаги 7,2 магнитудали кучли зилзила сабаб бўлган, дея ёзади The Japan Times.
Газетанинг ёзишича, Кисида ўз қарорини 9 август куни маълум қилган. Япония бош вазири Қозоғистонга, сўнгра Ўзбекистон ва Мўғулистонга ташриф буюриши режалаштирилган эди.
8 август куни Япониянинг жануби-ғарбий қисмида Кюсю оролида 7,2 магнитудали зилзила қайд этилди. Шундан сўнг дарҳол цунами хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда Миллий метеорология бошқармаси хабар берди. Кейинчалик жиддий зарар белгилари йўқлиги қўшимча қилинган.
Япон расмийлари зилзиладан кейин атом электр станцияларида жиддий ҳолат кузатилмаганини маълум қилган.
Зилзила эпицентри Миязаки префектураси яқинида, океан тубидаги 30 км чуқурликда жойлашган.