platina.uz

Наманган вилоятида бюджетдан қарийб 8 млрд. сўм ажратилиши маъқулланди

"Навбаҳор лочинлари" футбол жамоаси учун 3,5 млрд. сўм берилади. Айни пайтда қарор жамоатчиликдан яширилган. 

Жамият
22 июль, 9:30
Наманган вилоятида бюджетдан қарийб 8 млрд. сўм ажратилиши маъқулланди

Халқ депутатлари Наманган вилояти кенгаши қарори билан 7 млрд. 941 млн. сўмдан ошиқ маблағ ажратилади.

Ушбу пул Наманган вилоятининг вилоят бюджети даромадларининг 2024 йил иккинчи ҳисобот чорак якуни бўйича аниқланган прогноздан ошириб бажарилиши ҳисобидан тақдим этилади.

Жумладан, ходимларни қўллаб-қувватлаш қўшимча устама бериш учун вилоят ҳокимлиги ва депутатлар кенгаши котибиятига 2 млрд. 342 млн. сўм, ҳокимлик "Қабуллар уйи" ва қўриқлаш харажатлари 851 млн. сўм, "Навбаҳор лочинлари" футбол жамоаси учун 3,5 млрд. сўм, Наманган шаҳрида қўл жанги бўйича Президент кубоги турнири харажатлари учун 875 млн. сўм берилади.

Қарор ижросининг назорати кенгашнинг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари зиммасига юкланган.

Айни пайтда қарор жамоатчиликдан яшириб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, аввал Наманган вилояти ҳокими Учқўрғон ва Янгиқўрғон ҳокимликлари учун маблағ ажратганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+