Наманганда икки туманга катта пул ажратилмоқда
Учқўрғон туманига йил бошидан буён тўртинчи бор маблағ берилмоқда.
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқовнинг фармойишлари билан Янгиқўрғон ва Учқўрғон туманларига маблағ ажратилади.
Жумладан, 16 июл куни эълон қилинган ҳужжатга кўра, "Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича мақсадли жамғарма" маблағлари ҳисобидан Учқўрғон туманига 3 млрд. 463 млн. сўм берилади.
Ушбу жамғарма ҳисобидан эса Янгиқўрғон туманига 14 млрд. 673 млн. сўм берилади. Туман раҳбариятлари маблағларни сарфлаш бўйича тегишли қарорларни қабул қилади ва ҳужжатларни тақдим этади.
Эслатиб ўтамиз, Наманган вилояти ҳокими аввал уч маротаба Учқўрғон туманига катта пул ажратганди.
14 июн куни имзолаган фармойишларга кўра, Янгиқўрғон туманига 2 млрд. 186 млн. 998 минг сўм ва сўнгра Учқўрғон туманига 3 млрд. 287 млн. 694 минг сўм маблағ берилиши маълум бўлганди.