platina.uz

Наманган вилояти ҳокими туманлардан бирига 3,5 млрд. сўм ажратди

Пул мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича жамғарма ҳисобидан ажратилади. 

Жамият
4 май, 11:13
Наманган вилояти ҳокими туманлардан бирига 3,5 млрд. сўм ажратди

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқовнинг маблағ ажратиш бўйича фармойиши эълон қилинди. Унга кўра, 3 млрд. 561 млн. сўмдан ошиқроқ маблағ Учқўрғон тумани учун ажратилади.

Маблағ вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги "Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича мақсадли жамғарма" ҳисобидан ажратилади. Ҳужжат мазмунига кўра, мазкур маблағлар жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ер участкалари эгаларига компенсация тўлаш мақсадида сарфлашини мумкин.

Учқўрғон тумани ҳокимлиги мазкур пулларни сарфлаш бўйича тегишли фармойишларни қабул қилади.

Аввалроқ йўллар ва масжид таъмири учун Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгашининг қарори билан жами 2,5 млрд. сўм ажратилиши белгиланганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+