platina.uz
Жамият

Наманган вилояти ҳокимига иккита ўринбосар тайинланди

Азизбек Абдусаломов Наманган вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У аввал Мингбулоқ тумани ҳокими биринчи ўринбосари эди. 

Наманган вилояти ҳокимига иккита ўринбосар тайинланди

Наманган вилояти ҳокимига иккита ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Охунбабаев Хондамир Ҳакимович Наманган вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникация масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Хондамир Охунбабаев 1989 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти — олий. 2013 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2012 йилда Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш марказида бош мутахассис лавозимида бошлаган. Кейинчалик Инвестициялар давлат қўмитаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармасида бўлим бошлиғи, «Aisha Home Textile» қўшма корхонасида ташқи иқтисодий фаолият бўлими бошлиғи ва ишлаб чиқариш бошлиғи, Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармасида Ҳудудий саноатни ривожлантириш шўъбаси бошлиғи, Наманган вилояти Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — Лойиҳа офиси раҳбари вазифаларида фаолият юритган.

Тайинловга қадар «Наманган эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат муассасаси директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Абдусаломов Азизбек Бахтиёр ўғли Наманган вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Азизбек Абдусаломов 1992 йил 17 апрелда Мингбулоқ туманида туғилган. Маълумоти — олий. 2017-2024 йилларда Наманган муҳандислик-технология институтини тамомлаган. Мутахассислиги — муҳандис-технолог, иқтисодчи.

А. Абдусаломов илк меҳнат фаолиятини Мингбулоқ туманидаги «Азизбек Абдусаломов» фермер хўжалигида бошлаган. Кейинчалик Мингбулоқ туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, Наманган вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари, кенгаш раиси вазифасини вақтинча бажарувчи, Наманган вилояти Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, Наманган вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи каби масъул лавозимларда фаолият юритган.

Тайинловга қадар Мингбулоқ тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid