Учқўрғон ҳокимиятига учинчи марта миллиардлар ажратиляпти
Янгиқўрғон туманига ҳам 2 млрд. сўмдан ошиқ пул берилади.
Жамият
14 июнь, 15:40
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов икки туманга жами 5 миллиард сўмдан ошиқ маблағ ажратиш бўйича икки фармойишни имзолади. Ҳоким йил бошидан буён Учқўрғон тумани учун икки бор шундай ҳужжатларни тасдиқлаганди.
Бу сафар 14 июн куни имзолаган фармойишларга кўра, Янгиқўрғон туманига 2 млрд. 186 млн. 998 минг сўм ва сўнгра Учқўрғон туманига 3 млрд. 287 млн. 694 минг сўм маблағ берилади.
Ушбу пуллар вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги "Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш жамғармаси" ҳисобидан туман ҳокимликларига берилади.
Учрқўрғон туманига май ойида ҳам вилоятдан миллиардлаб сўм маблағ берилганди.