Наманганда икки туманга катта пул ажратилмоқда

Учқўрғон туманига йил бошидан буён тўртинчи бор маблағ берилмоқда.  

Жамият
18 июль, 9:53
Наманганда икки туманга катта пул ажратилмоқда

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқовнинг фармойишлари билан Янгиқўрғон ва Учқўрғон туманларига маблағ ажратилади.

Жумладан,  16 июл куни эълон қилинган ҳужжатга кўра, "Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича мақсадли жамғарма" маблағлари ҳисобидан Учқўрғон туманига 3 млрд. 463 млн. сўм берилади.

Ушбу жамғарма ҳисобидан эса Янгиқўрғон туманига 14 млрд. 673 млн. сўм берилади. Туман раҳбариятлари маблағларни сарфлаш бўйича тегишли қарорларни қабул қилади ва ҳужжатларни тақдим этади. 

Эслатиб ўтамиз,  Наманган вилояти ҳокими аввал уч маротаба Учқўрғон туманига катта пул ажратганди.

14 июн куни имзолаган фармойишларга кўра, Янгиқўрғон туманига 2 млрд. 186 млн. 998 минг сўм ва сўнгра Учқўрғон туманига 3 млрд. 287 млн. 694 минг сўм маблағ берилиши маълум бўлганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+