platina.uz

Қурилиш инспекцияси ҳукумат таркибига ўтказилади

Инспекциянинг техник воситалар, шу жумладан дронлардан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади.

Жамият
17 июль, 12:13
Қурилиш инспекцияси ҳукумат таркибига ўтказилади

Қурилиш инспекцияси ҳукумат таркибига ўтказилиши белгиланди.

Президент йиғилишда Қурилиш инспекцияси фаолиятини жонлантириш зарурлиги қайд этилди.

Ўтган бир ярим йилда экспертизаси йўқ 2,2 минг объект қурилишига асоссиз рухсат берилган. Ўтган йил рўйхатдан ўтказилмасдан қурилиши бошланган 1,6 мингта объект аниқланган.

Шу боис, ушбу инспекция ҳукумат таркибига ўтказилиши ва ваколатлари кенгайтирилиши белгиланди.

Рухсатсиз ёки лойиҳадан четга чиқиб қилинаётган қурилишлар бўйича жазо чораларини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Бундай ҳолатларни аниқлаш учун Қурилиш инспекциясининг техник воситалар, шу жумладан дронлардан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади.

Янги қурилиш лойиҳаларида тадбиркорлар электр ва газ таъминотига уланиши учун техник шартлар олиш тизимини рақамлаштириш вазифаси қўйилди.

Бунда тармоққа уланиш нуқтасини инсон омилисиз автоматлашган тарзда танлаш тизими жорий қилинади.

Бу йилги Инвестиция дастурида 1 минг 896 та лойиҳага 20,5 триллион сўм ажратилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қурилиш вазири Ботир Зокиров соғлиғидаги муаммолар сабаб лавозимдан озод этилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+