platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Иқтисод

Жиззахда алоҳида солиқ ва божхона режимига эга махсус саноат зонаси ташкил этилади

​Бу ерда АЭС қурилиши учун зарур 70 турдаги янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш вазифаси қўйилди. Шунингдек, импорт ўрнини босувчи ва мегалойиҳаларда қўлланиладиган маҳсулотлар бўйича талабни таҳлил қилиб, 20 миллиард долларлик лойиҳаларнинг тармоқ жадвалини тасдиқлаш топширилди. 

Жиззахда алоҳида солиқ ва божхона режимига эга махсус саноат зонаси ташкил этилади

Йирик стратегик лойиҳаларни маҳаллий қурилиш материаллари билан таъминлаш бўйича янги вазифалар белгиланди.

​Жиззах вилоятидаги атом электр станцияси қурилишида 2 миллиард 200 миллион долларлик қурилиш материаллари ишлатилиши кўзда тутилган. Шу боис, Эгизбулоқ маҳалласидаги 200 гектар майдонда алоҳида солиқ ва божхона режимига эга махсус саноат зонаси ташкил этилади.

​Бу ерда станция қурилиши учун зарур 70 турдаги янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш вазифаси қўйилди. Шунингдек, импорт ўрнини босувчи ва мегалойиҳаларда қўлланиладиган маҳсулотлар бўйича талабни таҳлил қилиб, 20 миллиард долларлик лойиҳаларнинг тармоқ жадвалини тасдиқлаш топширилди.

​Келаси йилдан юқори қўшилган қийматли янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳалари учун икки йиллик имтиёзли давр билан йиллик 6 фоиз ставкада 200 миллион доллар ресурс ажратилади.

​Корхоналарда энергия тежовчи ускуналар харид қилиш харажатларининг 10 фоизини, бироқ 1 миллиард сўмдан ошмаган қисмини қоплаб бериш механизми ҳам жорий қилинади.

​Пардозбоп тошлар саноатида хомашёдан тўлиқ фойдаланиш ва чиқиндиларни қайта ишлашга алоҳида эътибор қаратилди.

​Мамлакатимиздаги 155 та корхона йилига 1 миллион тонна хомашё қазиб олаётган бўлса-да, унинг 35-40 фоизгача қисми ишлаб чиқариш чиқиндиси сифатида қолмоқда. Айниқса, Нурота, Ғозғон ва Қўшработдаги конлар атрофида гранит ва мармар қолдиқлари тўпланган.

​Президентимиз ривожланган давлатлар тажрибаси асосида «ноль чиқинди» тамойилини кенг жорий этиш зарурлигини қайд этди. Бундай хомашёдан композит пол қопламалари, сунъий тош плиталар ва мармар кукуни каби маҳсулотлар тайёрлаш мумкин.

​Мутасаддиларга бир ойда тадбиркорларни жалб этиб, пардозбоп тош конлари атрофида камида 100 миллион долларлик лойиҳаларни бошлаш топширилди.

​Бундан буён янги пардозбоп тош конлари "ноль чиқинди" тамойили асосида ишлаш шарти билан аукционга қўйилади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid