platina.uz

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ишдан кетди

Шерзод Ҳидоятов вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Жамият
17 июль, 11:56
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ишдан кетди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ботир Зокиров соғлиги туфайли лавозимидан озод этилди.

Вазирнинг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда президент ўтказаётган йиғилишда маълум қилинди.

Йиғилиш кун тартибидаги навбатдаги масала – қурилиш ва транспорт комплексидаги устувор вазифалар муҳокама қилинган.

Қурилиш соҳаси ярим йилда 10 фоизга ўсиб, 80 триллион сўмга етди. Шундай бўлса-да, хотиржамликка берилмай, қурилишда таннархни пасайтириш бўйича жиддий шуғулланадиган вақт келгани таъкидланди.

Қурилиш таннархи фақат ер ва қурилиш материалларига боғлиқ эмаслиги, техник талабларни мослаштириш, лойиҳани келишиш, қурилишга рухсат олишдаги мураккаб тартиботлар ҳам таннархга таъсир қилиши қайд этилди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+