platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Эркинжон Турдимов вазирлик тизими ходимлари билан учрашув ўтказди

Ходимларга ўқувчи, талаба ва педагог ҳаётида ижобий ўзгариш берадиган аниқ таклифлар тайёрлаш вазифаси қўйилди.

Эркинжон Турдимов вазирлик тизими ходимлари билан учрашув ўтказди

Бугун Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов вазирлик тизими ходимлари билан учрашув ўтказди.

​Мулоқотда ёшлар, ўқувчи ва талабаларни қийнаётган масалаларни ўрганиш, уларнинг дардини эшитиш, сифатли таълим олиши учун янада яхши шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилди.

Эркинжон Турдимов вазирлик тизими ходимлари билан учрашув ўтказди

​Бола боғчага бориши, ўқувчи мактабда пухта билим олиши, талаба эса эгаллаган билими ва касби билан ҳаётда ўз ўрнини топиши керак. Шу мақсадда мактабгача таълим қамровини кенгайтириш, таълим сифатини ошириш, ёшларни касбга тайёрлаш ва илм-фанга қизиқишини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Эркинжон Турдимов вазирлик тизими ходимлари билан учрашув ўтказди

​Ўқитувчининг жамиятдаги обрўси ва нуфузини юксалтириш, унинг меҳнати қадрланиши, ўз устида ишлаши ва бор эътиборини таълимга қаратиши учун муносиб шароит яратиш ҳам муҳим вазифалардан бири сифатида қайд этилди.

​Эркинжон Турдимов муаммоларни санаб ўтиш билан чекланмасдан, ҳар бири бўйича амалий ечим қилиш зарурлигини таъкидлади. Ходимларга ўқувчи, талаба ва педагог ҳаётида ижобий ўзгариш берадиган аниқ таклифлар тайёрлаш вазифаси қўйилди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid