platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Эркинжон Турдимов Таълим ва илм-фан вазири этиб тасдиқланди

Турдимов 2025 йил январида Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган, кейинчалик вилоят ҳокими лавозимида фаолият юритган. 

Эркинжон Турдимов Таълим ва илм-фан вазири этиб тасдиқланди

Эркинжон Турдимов Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири этиб тасдиқланди. Унинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги йиғилишда бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири этиб тасдиқланди. Шу муносабат билан у Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод қилинди.

Эркинжон Оқбутаевич Турдимов 1969 йил 10 июлда Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида туғилган.

Маълумоти бўйича иқтисодчи. Турли йилларда Навоий, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятлари ҳокими лавозимларида ишлаган.

2025 йил январида Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган, кейинчалик вилоят ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Турдимов "Меҳнат шуҳрати" ва "Фидокорона хизматлари учун" орденлари билан тақдирланган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid