Эркинжон Турдимов сирдарёликлар билан хайрлашди
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланган Эркинжон Турдимов янги лавозимга кузатилди.

Эркинжон Турдимов сирдарёликлар билан хайрлашди.
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланган Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти аҳолисига мурожаат йўллади.

Турдимов бошқа вилоятда туғилиб ўсган бўлса ҳам, меҳнат фаолиятини айнан Сирдарёда бошлагани, сўнгги қарийб икки йил давомида яна шу вилоятда ишлаганини таъкидлаб, сирдарёликларга миннатдорлик билдирди.
“Мен ўзимни Сирдарёнинг ҳам фарзанди деб биламан. Бу элга доимо таъзим қилиб, чексиз ҳурматим ва миннатдорлигимни билдираман!
Қаерда, қайси вазифада ишласам ҳам, бу заминни янада обод қилиш, сирдарёликларнинг турмуш фаровонлигини юксалтиришга ҳисса қўшишни ўз бурчим деб ҳисоблайман!” — деб ёзди Турдимов.
Эслатиб ўтамиз, Турдимов 9 октябр куни Таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланди.





