Тошкент вилоятида ишчи ва тарбиячи бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди
Тошкент туманидаги қурилишда ишчи 10-қаватдан йиқилиб вафот этган.
Тошкент ва Қуйичирчиқ туманида икки киши бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Камбағалликка қарши курашиш бошқармаси буйруқларида маълум қилинган.
Жумладан, шу йилнинг 15 январида Тошкент туманида давом этаётган қурилишда К.Б. 10-қаватдан йиқилиб тушиш оқибатида вафот этган.
Қуйичирчиқ туманида ташкилот тарбиячи ёрдамчиси Х.З (аёл киши) трансформаторни суратга олиш жараёнида ток уриши сабаб оламдан ўтган.
Буйруқларга кўра, ҳар иккала ҳодиса юзасидан махсус комиссич тузилиб, текширув ишлари олиб борилмоқда. Текширув натижалари юзасидан маълумотлар тегишли жойларга тақдим этилади.
Аввалроқ Тошкент вилоятида чилангар ва қоровул ҳам бахтсиз ҳодиса сабаб вафот этганди.