Қоровул ва чилангар бахтсиз ҳодиса қурбонига айланди

Олмалиқда иссиқлик тармоқлари чилангари  4 июн куни бетон қуйиш ишлари жараёнида оғир тан жароҳати олиб вафот этган.

Жамият
8 июнь, 19:32
Қоровул ва чилангар бахтсиз ҳодиса қурбонига айланди

Тошкент вилоятида қоровул ва чилангар бахтсиз ҳодиса оқибатида қурбон бўлди. Бу ҳақда вилоят Камбағалликни қисқартиш ва бандлик бошқармаси эълон қилган икки буйруқда маълум қилинган. 

Айтилишича, Оҳангарон туманидан жойлашган фермер хўжалигида МЧЖ қоровули сув учун ўрнатилган трансформатордан ток уриши сабаб вафот этган. 

Иккинчи вазиятда "Олмалиқ иссиқлик манбаи" хабарномасига кўра, иссиқлик тармоқлари чилангари  4 июн куни бетон қуйиш ишлари жараёнида оғир тан жароҳати олиб вафот этган.

Ҳар иккала ҳодиса юзасидан махсус текшириш комиссияси тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Олмалиқ кон металлургия комбинатида икки ишчи бахтсиз ҳодиса сабаб вафот этганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+