Олмалиқда икки ишчи қурбон бўлди: тафсилотлар
Олмалиқ кон металлургия комбинатида икки ишчи бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этди
Жамият
1 июнь, 13:17
Олмалиқ кон металлургия комбинатида икки ишчи бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси хабарида маълум қилинган.
Шу йилнинг 23 май куни арматурачи А.Р корхона ҳудудида тан жароҳати олиб вафот этган.
Бундан ташқари, 22 май куни А.Ш эквсковаторда тупроқларни сураётган вақти тупроқ босиб қолиши оқибатида қурбон бўлган.
Ҳар иккала ҳолат юзасидан комиссия тузилиб, маълумотлар тегишли жойларга тақдим этилиши белгиланган.
Аввалроқ, Қибрай ва Олмалиқда икки ёш ишчи ҳам бахтсиз ҳодиса қурбони бўлганди.