Қоровул ва чилангар бахтсиз ҳодиса қурбонига айланди
Олмалиқда иссиқлик тармоқлари чилангари 4 июн куни бетон қуйиш ишлари жараёнида оғир тан жароҳати олиб вафот этган.
Тошкент вилоятида қоровул ва чилангар бахтсиз ҳодиса оқибатида қурбон бўлди. Бу ҳақда вилоят Камбағалликни қисқартиш ва бандлик бошқармаси эълон қилган икки буйруқда маълум қилинган.
Айтилишича, Оҳангарон туманидан жойлашган фермер хўжалигида МЧЖ қоровули сув учун ўрнатилган трансформатордан ток уриши сабаб вафот этган.
Иккинчи вазиятда "Олмалиқ иссиқлик манбаи" хабарномасига кўра, иссиқлик тармоқлари чилангари 4 июн куни бетон қуйиш ишлари жараёнида оғир тан жароҳати олиб вафот этган.
Ҳар иккала ҳодиса юзасидан махсус текшириш комиссияси тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Олмалиқ кон металлургия комбинатида икки ишчи бахтсиз ҳодиса сабаб вафот этганди.