Эроннинг янги президенти ким бўлиши аниқланди

Масуд Пезешкиян сайловларнинг биринчи босқичида ғалаба қозонган, аммо уни қўлловчилар 50 фоизга етмаганди. 

Жаҳон
6 июль, 9:40
Эроннинг янги президенти ким бўлиши аниқланди

Собиқ ислоҳотчи соғлиқни сақлаш вазири Масуд Пезешкиан Эроннинг тўққизинчи сайланган президенти бўлди. 

Сайлов комиссияси иккинчи турдан сўнг 30,5 миллион бюллетенни санаб чиқиш натижаларини эълон қилди, деб хабар беради IRNA.

Жаноб Пезешкиан 16,4 миллион эронлик томонидан қўллаб-қувватланди. Унинг рақиби, консерватив Саид Жалилий 13,5 миллион овоз олди.

Масуд Пезешкиян сайловларнинг биринчи босқичида ғалаба қозониб, жаноб Жалилининг 9,4 миллион овозига қарши 10,4 миллион овоз тўплаганди. Бироқ, уни сайловчиларнинг 50% дан кўпроғини қўллаб-қувватламагани учун ғолиб иккинчи турда аниқланди. 

Эслатиб ўтамиз, Эронда президент Иброҳим Раисий авиаҳалокатда вафот этганидан кейин муддатидан олдин президентлик сайловлари эълон қилинди. 

Масуд Пезешкиян Ғарб билан мулоқот тарафдори эди. Эроннинг диний етакчиси Оятуллоҳ Али Хоманаий АҚШ билан муносабатларни нормаллаштириш тарафдори бўлган "айрим номзодларни" танқид қилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+