Эрон президенти вертолёти ҳалокатга учради
Вертолёт ноқулай об-ҳаво сабаб ҳалокатли қўнишни амалга оширган. Ҳодисада қурбонлар йўқлиги айтилмоқда.

Эрон президенти Иброҳим Раисий кортежидаги вертолёт ҳалокатга учрагани айтилмоқда.
Эроннинг Tasnim нашри хабарига кўра, вертолёт Шарқий Озарбайжондаги қалин туман туфайли қаттиқ қўнишни амалга оширган. Кортежда 3 та вертолёт бор эди. Мулозимлар ва вазирларни олиб кетаётган икки вертолёт эсон-омон манзилига етиб борган.
Қутқарув гуруҳлари қўниш жойига етиб боришга ҳаракат қилмоқда, бироқ уларнинг иши оғир об-ҳаво шароити туфайли мураккаблашмоқда, дейилади хабарда.
Эрон президентининг яқинларидан бири сунъий йўлдош орқали алоқага чиққан. Ҳодисада қурбонлар йўқлиги айтилмоқда. Эрон президенти билан Ташқи ишлар вазири ҳам бўлган.
Сўнгги хабарларга кўра, Эрон президентига шикаст етмаган ва автомобилда Табриз шаҳрига йўл олган.