platina.uz

Экология бошлиқлари ёппасига ишдан олинишига изоҳ берилди

Ҳудудий раҳбарлар билан 1 июлга қадар муддатли меҳнат шартномалари тузилган. 

Жамият
4 июль, 9:32
Экология бошлиқлари ёппасига ишдан олинишига изоҳ берилди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳудудий бошқа бошлиқларининг ишдан олиниши масаласига изоҳ берди.

Маълум бўлишича, Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармалари бошлиқлари билан жорий йилнинг 1 апрелидан 1 июлга қадар муддатли меҳнат шартномалари тузилган.

"Мазкур меҳнат шартномалари муддати жорий йилнинг 1 июль куни тугаганлиги сабабли вазирликнинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган ва ҳозирги кунда кейинги муддатга улар билан меҳнат шартномаларини расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда" дейилади расмий изоҳда.

Эслатиб ўтамиз, аввал Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва яна 8 та вилоятда экология бошқармалари бошлиқлари ишдан олингани хабар берилганди. Бу ҳақда вазир Азиз Абдуҳакимовнинг буйруғи имзоланган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+