10 та ҳудудда экология бошлиқлари ёппасига ишдан олинди
Бу ҳақда Азиз Абдуҳакимовнинг буйруғи имзоланган.
Жамият
2 июль, 19:55
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва яна 8 та вилоятда экология бошқармалари бошлиқлари ишдан олинди. Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар берди.
Жумладан:
- Қорақалпоғистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Максуд Джуманиязов;
- Тошкент шаҳар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи Акмал Расулов;
- Тошкент вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи Бархаёт Мелиев;
- Андижон вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи Азизбек Акбаров;
- Жиззах вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи Эркин Холматов;
- Қашқадарё вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи Бобир Язданов;
- Сурхондарё вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи Рузигул Сафарова;
- Навоий вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи Рустам Эргашев;
- Сирдарё вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи Икромжон Тагаев;
- Фарғона вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи Бахромжон Жуманов.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Қашқадарёнинг Китоб туманида кўп йиллик чинор дарахтлари аёвсиз кесиб ташланган эди.