platina.uz

Самолётда спиртли ичимлик ичиб ухлаб қолиш оғир оқибатларни келтириши аниқланди

Олимлар самолётда алкогол ва ҳаво босимининг комбинацияси юракка зўриқиш келтириши мумкинлигини аниқлади. 

Жамият
5 июнь, 14:07
Самолётда спиртли ичимлик ичиб ухлаб қолиш оғир оқибатларни келтириши аниқланди

Немис олимлари самолётда алкогол ва кабинадаги босимнинг комбинацияси ухлаб ётган йўловчиларнинг юракларига зўриқиш келтириши мумкинлигини аниқлади.

Айтишларича, улар, одатда, парвоз пайтида кузатиладиган паст ҳаво босимида спиртли ичимликларни истеъмол қилгандан кейин ухлаб қолса, қондаги кислород даражаси пасайиб, юрак уриши тезлашар экан - ҳатто соғлом ва ёш бўлганларда ҳам.

Тадқиқот ҳаммуаллифи доктор Эва-Мария Элменхорст АҚШдаги NBC News ҳамкор тармоғига берган интервьюсида: "Биз таъсир шунчалик кучли эканлигини кўриб ҳайрон қолдик", - деди. "Илтимос, самолётда бўлганингизда спиртли ичимликларни ичманг”.

Thorah журналида тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, юрак муаммолари бўлган йўловчиларда кабина босимининг пасайиши туфайли симптомларнинг кучайиш хавфи ортади. Бортда тез-тез истеъмол қилинадиган спиртли ичимликлар ҳам худди шундай таъсирга эга, деди улар.

Германиядаги Аэрокосмик тиббиёт институти олимлари ҳам шундай фикрда: "Самолётда спиртли ичимликларни истеъмол қилиш соғлигида муаммоси борлар учун хавф ҳисобланади, уни осонгина олдини олиш мумкин - самолётда алкоголли ичимликларни чеклаш керак", - деди.

Тадқиқот учун спиртли ичимликларни истеъмол қилиш ва уйқунинг таъсирини хипобарик (ҳаво босими паст бўлган) муҳитда синаб кўрдилар. Улар 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган 48 кишини икки кеча давомида икки хил муҳитда - уйқу лабораториясида ва баландлик камерасида баҳолашди. Иштирокчилар ётишдан олдин спиртли ичимликлар истеъмол қилди. Ёш, соғлом одамлар учиш пайтида ичишдан юракларига жиддий зарар етказмасликлари мумкин бўлсада, доктор Элменхорст "кислород билан тўйинганликнинг пасайиши ва юрак уриш тезлигининг ошиши олдиндан мавжуд касалликларни янада кучайтириши мумкин" дея таъкидлади.

"Уйқу пайтида кислород билан тўйинганлик жуда паст даражага тушди. Шунинг учун, ҳатто кимдир соғлом бўлса ҳам, спиртли ичимликларни истеъмол қилмасликни тавсия қиламан", - дейди доктор Элменхорст.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+